Бугун пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳамда Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
Тарих ва бугун уйғунлашган ушбу масканда ёш битирувчилар ўз ҳаётларининг муҳим босқичини якунлаб, келажак сари дадил қадам ташлашди. Бугун бу сафда турган ёшлар нафақат таълим муассасасининг битирувчилари, балки халқ ва Ватан манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўядиган, юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилишга тайёр бўлган авлод вакилларидир.
Келажакда юртимиз шарафи ва хавфсизлиги йўлида хизмат қиладиган ёшларимизга оқ йўл ва улкан зафарлар тилаймиз!