Молиявий шаффофлик ва коррупциядан холи муҳитни таъминлаш бўйича ўқув йиғини ўтказилди // Аждодлар мероси – миллий ғурур ва ватанпарварлик манбаи // Генерал-полковник B.Tashmatov Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти билан яқиндан танишди. //Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov Сирдарё ва Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди // “Ҳарбий таълим тизимида илм-фан ва педагогик технологияларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика ҳарбий илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov илк манзилли ишларини Юнусобод туманида амалга оширди. // Самарқанд ва Бухоро вилояталарида хавфсиз муҳитни яратиш ва жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилди. // Ёшлар сиёсатига оид устувор вазифалар доимий эътиборда. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланди. // Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда замон талабларига мос такомиллаштиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. // Тизим фидойилари ҳурмат ва эҳтиром билан нафақага кузатилди. // “Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент шаҳрининг Юнусобод Универсал спорт мажмуасида "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар хотирасига бағишланган қўл жанги бўйича Қуролли Кучлар чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги “Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-287-сон қарори асосида ҳар йили ўтказиб келинаётган мазкур чемпионатга бу йил Ички ишлар вазирлиги мезбонлик қилди.
Шу муносабат билан, чемпионатнинг финал жангларини очилиш маросимида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант А.Ташпулатов ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси – Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевлар сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга ва спортчиларга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда самимий тилакларини билдиришди.
Ўзбекистон мадҳияси билан кўтаринки руҳда бошланган чемпионатнинг бадиий қисмида ватанни мадҳ этувчи ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар хотирасига бағишланган куй ва қўшиқлар, шунингдек кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Чемпионатнинг финал баҳсларида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлиги хизмати, Божхона қўмитаси, Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоaлари ўртасида муросасиз ва қизғин беллашувлар остида бўлиб ўтган ҳар бир жанг ҳакамлар томонидан адолатли баҳоланиб борилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бу йил Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси спортчилари юқори даражадаги жисмоний тайёргарлигини намоён этишди, хусусан ушбу жамоанинг аъзоси бўлган Маржона Файзуллаеванинг олтин медални қўлга киритиб тарихий ғалабага эришганлиги фикримизнинг ёққол далилидир.
Аслида мазкур мусобақада қизлар ўртасидаги жанглар мухлис ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Жумладан, гвардиячи қизлар Нилуфар Полвонова ҳамда Гулнура Сеиджоноваларнинг ҳам юқори маҳоратлари уларнинг олтин медалларни қўлга киритишига сабаб бўлди. Шу каби турли вазн тоифаларида беллашган қизлар қўл жангининг ўзига хос жиҳатларини яққол ифода этишди.
Чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, умумий ҳисобда 3-ўринни (1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан) Президент Давлат хавфсизлик хизмати ва (1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан) Мудофаа вазирлиги жамоалари, 2-ўринни (3 та олтин ва 2 та кумуш медали билан) Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли биринчи ўринни (4 та олтин ва 4 та кумуш медали билан) Ички ишлар вазирлиги жамоаси қўлга киритди.
Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ва унинг ўринбосари Б. Тошматов, Ички Ишлар вазири А. Ташпулатов, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси – Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев, Давлат хавфсизлиги хизмати раиси Б. Қурбонов, Мудофаа вазири Ш. Халмухамедов, Фавқулодда вазиятлар вазири Б. Кудратходжаев, Божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов, Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари А. Мўминов, Спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудовлар иштирок этиб, ғолибларга кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширишди.
Шу тариқа Ички ишлар вазирлиги мусобақа байроғини Божхона қўмитасига топширди.
Чемпионатда фаол иштирок этган Куч тузилмалари спортчилари ва уларнинг мураббийларини Қўл жанги федерацияси раҳбарияти номидан самимий муборакбод этамиз!

Text to speech