Токио-2020: Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари маълум бўлди
Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида мамлакатлар паради кўпчиликнинг диққат марказида бўладиган энг асосий жараёнлардан бири.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида ҳамюртимиз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони эгаси Оксана Чусовитина мамлакатимиз спорт делегациясини ҳур диёримиз байроғини сарбаланд кўтарган ҳолда ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг бош аренасига бошлаб тушади. Унга эса бокс бўйича Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Бобо-Усмон Батуров ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 23 июль куни
“Олимпия” стадионида бошланади.