Тошкентда Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Учтепа туманидаги «Чилонзор» деҳқон бозорида Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида 6 ой муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирувга берилган самарқандлик 41-ёшли фуқаро R.S. қўлга олинди ва Учтепа тумани ИИО ФМБ ЖҚБга топширилди.