Тошкент шаҳрида ҳарбий хизматчилар томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Чорсу бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар шахсни юзидан таниб олувчи камера ёрдамида Тошкент шаҳри ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси бўйича қидирувда бўлган шахсни қўлга олди. Дастлабки суриштирув ишларида фуқаро навоийлик 41 ёшли И. М. эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.