Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳарбий хизматчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Тошкент вилояти

Жорий йилнинг 23 декабрь куни қўшма тезкор тадбирлар давомида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят Божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан "Damas" автомобилида олиб кетилаётган катта миқдордаги пиротехника воситалари ушланди. Дастлабки текширувда машина салонида хўжалик қопларига жойланган қутиларда умумий қиймати 240 млн сўм бўлган жами 800 дона "Салют" ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида  ҳайдовчи С. Х вилоят Божхона бошқармаси маъмурий биноси ҳудудига олиб келинди ва суриштирув ишлари натижасида пиротехника воситалари фуқаро Й.О.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
————
Сурхондарё вилояти
Жорий йилнинг 23 декабрь куни тахминан кечки соат 16:50 ларда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Шўрчи тумани "Дўстлик" маҳалласида жойлашган Тиббиёт коллежи олдида фуқаро Ш.Т. умумий қиймати 3 240 000 сўмга баҳоланган 27 блок (ҳар бир блоки 120 минг сўмдан, жами 270 қути 16200 дона) "БРИТАНИК" ёрлиғи бўлган пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида қўлга олинди. Ашёвий далиллар холислар иштирокида белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинди ва мусодара қилинди.

Text to speech