ТРАНСФОРМАТОР ЎҒРИЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Жорий йилнинг 7 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “КОМФОРТ БАРАКА ЛЮКС” МЧЖ га тегишли бўлган баҳоси 35.000.000 сўмни ташкил қилувчи қуввати 250 КВАТли трансформатор ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида Миллий гвардия бошқармасига келиб тушган хабарга кўра тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир натижасида Қарши шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.Е. ва 1971 йилда туғилган фуқаро З.Е.лар ўзаро тил бириктириб ўғирликка қўл урганликлари аниқланиб, белгиланган тартибда Қарши шаҳар ИИБ га топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.