ТУНГИ ЎҒИРЛИК ВАҚТИДА АНИҚЛАНДИ
Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 22:23да Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармасининг “Мониторинг маркази”га Бухоро шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Атланта” савдо дўконидан “Ташвиш” хабари келиб тушган.
Олинган хабарга кўра воқеа жойига етиб борган қўриқлаш маркази тезкор гуруҳ ходимлари томонидан савдо дўконидан кийим-кечак маҳсулотларини ўғирлаб, қочишга улгура олмаган номаълум шахс қўлга олинган ва Бухоро шаҳар ИИБ га топширилган.
Дастлабки суриштирув натижасида ушбу номаълум шахс Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ғ.Ҳ. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.