Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ТУНГИ  ТАЛОНЧИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ 

Жорий йилнинг 27 март куни соат 23:10 ларда, Навоий шаҳар “Дархон” савдо мажмуаси ва “Технопланет” савдо маркази ҳудудига пиёда патруллик йўналишига хизматга жалб этилган Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида батальони ходимлари Ғалаба шоҳ кўчаси томондан номаълум фуқарони баланд овозда ёрдам сўраганлигини эшитган ва бир нафар фуқарони югуриб кетаётганлигини кўриб уни тўхтатишган.

Воқеа жойига Навоий шахар ИИО ФМБнинг тезкор-тергов гуруҳи чақиртирилиб, ушланган шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, ёрдам сўраган фуқаро Навоий шаҳрида яшовчи, Б.У. га тегишли бўлган 1 дона қора рангли “Samsung S2” русумли қўл телефони, 1 дона қора рангли кармон ва унинг ичида 12 минг сўм нақд пул ва 1 дона банк пластик карточкаси борлиги аниқланган.

Дастлабки суриштирув ишлари давомида ушбу фуқаро 1985 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Ё.Ф. эканлиги маълум бўлган.

Ушланган шахс ва унинг ёнидаги буюмлари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, Навоий шаҳар ИИО ФМБнинг тезкор-тергов гуруҳига ашёвий далиллар билан топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech