Тупроққалада давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган ГАЗ-53 автомашинаси Миллий гвардия ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда ноқонуний равишда Саксовул ўсимлиги кесилиб ортиб келинаётганлиги аниқланди
Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат. 04.00 лар да Тупроққала тумани Қўриқлаш бўлими томонидан қўриқланиб келинаётган 1-тоифали Амударё темирйўл кўпригининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти чегара ҳудудидаги 2-постида давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган Газ-53 русумли юк автомашинаси тўхтатилган. Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида ушбу автомашина Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва ИИО ЙПХ ходимларидан айланма йўллар билан қочиб кетаётганлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда