Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимиздаги Юнусобод спорт мажмуасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан, хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Қўл жанги бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтди.

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур мусобақа бу йил Мудофаа вазирлиги томонидан ташкиллаштирилди. Финал баҳсларининг очилиш маросимида Мудофаа вазири Б. Қурбонов, Халқаро Қўл жанги Федерацияси Президенти - Сергей Астахов, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев, Давлат хавфсизлиги хизмати раиси А. Азизов, Ички ишлар вазири П. Бобожонов, Фавқулодда вазиятлар вазири А. Қўлдошев, Божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов, куч тузилмалари мутасадди раҳбарлари, фахрийлар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этишди.

Мусобақани Мудофаа вазири кириш сўз билан очиб берди ва ўз нутқида юртимизда Қўл жанги спорт турини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини яхшилаш, ушбу спорт турини ёшлар орасида оммалаштириш борасидаги ислоҳотлар, Муҳтарам Президентимизнинг “Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги (20.07.2022 йил) ПҚ-287-сон Қарори билан янада мустаҳкамланганини алоҳида таъкидлади.

Сўнги йилларда Қўл жанги бўйича спортчиларимизнинг Жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритиб, юқори натижаларга эришаётгани дунё ҳамжамияти нигоҳига тушиб улгурди. Бу эса нафақат юртимизда, балки, бутун дунё ёшлари орасида Қўл жанг спорт турига қизиқиш ортаётганидан далолат бериши айтилди. Шу сабаб ушбу спорт турини Осиё давлатлари миқёсида ҳам кенг ривожлантириш мақсадида юртимизда “Осиё қўл жанги федерацияси” ташкил этилгани ўз ўрнида Қўл жанги спорт турини 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларига ҳамда келгусида Олимпия ўйинларига киритишга катта қадам қўйилганига алоҳида урғу берилди.

Халқаро Қўл жанги Федерацияси Президенти - Сергей Астахов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда Қўл жанги спорт турининг тез суратларда ривожланиб бораётганини гувохи бўлаётганини, бу эса Қўл жанги Федерацияси раиси-Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев раҳбарлигида қисқа давр ичида тизимли ишлар йўлга қўйилгани ўз самарасини бериб, жаҳон ареналарида ҳам юқори натижаларга эришилаётганини таъкидлаб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Хотира турнири”нинг саралаш ва ярим финал жангларида федерация таркибига кирувчи тузилмалардан 52 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзаро беллашдилар. Турнирининг финал жангларида эса 8 та вазн тоифасида энг кучлилар аниқланиб, қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда янги чемпионлар кашф этилди.

Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни Ички ишлар вазирлиги жамоаси, иккинчи ўринни Мудофаа вазирлиги ва фахрли биринчи ўринни Давлат хавфсизлиги хизмати жамоаси қўлга киритиб, турнир ғолибига айланди.

Мусобақа якунида эса, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, Мудофаа вазири Б. Қурбонов, Халқаро Қўл жанги Федерацияси Президенти - Сергей Астахов, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев, Давлат хавфсизлиги хизмати раиси А. Азизов, Ички ишлар вазири П. Бобожонов, Фавқулодда вазиятлар вазири А. Қўлдошев, Божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида ғолибларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Албатта, эришилаётган бу ютуқлар Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимизнинг ушбу спорт турига бераётган эътибори, қолаверса мураббийларнинг машаққатли меҳнати, спортчи ёшларимизнинг ўз устида ишлаши ҳамда ғалабага бўлган интилиши самарасидир.

Text to speech