Улоқ - кўпкари мусобақаси
Тошкент вилоятининг Пискент туманида “Жамоавий улоқ-кўпкари” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Бўстонлик, Чирчиқ ва Пискент туманлари ҳамда Сирдарё вилоятидан келган чавандозлар жамоалари иштирок этишди. Муросасиз беллашувлар якуний натижасига кўра Тошкент вилояти полвонлари ғолибликни қўлга киритиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган “Жамоавий улоқ-кўпкари” мусобақасининг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.