"УЛОҚ КЎПКАРИ" МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан "УЛОҚ КЎПКАРИ" мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақага Жиззах вилояти ва қўшни вилоятлардан 100 дан зиёд чавандозлар ва от ишқибозлари ташриф буюришди.
Беллашув 3 босқич асосида ўтказилиб, полвон чавандозлар от пойгаси, от устида кураш ҳамда оломон улоқ кўпкари мусобақаси шартлари бўйича ўзаро беллашишди. Қизғин кураш ва олишувларга бой бўлган мусобақада ғолибликни қўлга киритган полвонларга қимматбаҳо совғалар ва бошқарма бошлиғи кубоги топширилди.
Бу каби ўтказилаётган давомли ва мақсадли улоқ кўпкари мусобақалари от ишқибозлари ва ёш чавандозларга маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.