Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

УЛУҒВОР МАҚСАДЛАР ТАРҒИБОТИ

Куни кеча Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида тарбияланувчилар учун “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” мавзусида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Саидов ёшлар билан суҳбат қурди. Очиқ ва самимий кечган мулоқотда уларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб ва маълумотлар берилиб, таклифлар тингланди.

Миллий гвардия сафида хизмат қилиш истагида бўлган ёшларга зарур тавсиялар берилиб, бир гуруҳ фаол ёшларга бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида намойиш этилган ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича саҳналаштирилган чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир якунида жанговар техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, ўғил-қизлар улар билан яқиндан танишдилар, ҳарбийлар ва ходимларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Ёш авлоднинг ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилувчи бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech