Бугун Бухоро шаҳрида Қўл жанги спорт тури бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаси бошланди. / / Пойтахтимиздаги 21,22-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоа Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйи жамоалари ўртасидаги спортнинг мини-футбол тури бўйича XVIII Халқаро турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди! Ғалаба муборак бўлсин! / / Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Джураев ва Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник полковник Талантбек Ергешовлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди / / "Еш гвардиячилар" ҳарбий спорт мусобақасининг ҳудудий босқичлари жойларда якунланмоқда / / Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Миллий гвардия тиббиёт ходимлари учун тантанали тадбир ташкил этилди / / Куни кеча Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокуратураси вакиллари билан биргаликда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан суҳбатлар ташкил этилди.//Термиз шаҳрида қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилиб, унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўз O'z Ру En

УРУШ ФАХРИЙСИ РАВИЛ НАЗАРОВИЧНИНГ ИЛК МАРОТАБА "ҒАЛАБА БОҒИГА" ТАШРИФИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. Куни кеча Сирғали туманида яшовчи Равил Назарович Асқаровга байрамона кайфият улашилган бўлса, бугун Миллий гвардия масъуллари томонидан уруш фахрийсининг илк маротаба Ғалаба боғига ташрифи ташкиллаштирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech