Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида 2024/2025 ўқув йилида жанговар шайлик, жанговар ва махсус тайёргарлик ҳамда моддий техник таъминот йўналишларида амалга оширилган ишлар, натижалар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устивор вазифаларга бағишланган навбатдаги  Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Видео-селектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Ҳайъат аъзолари, Марказий девон, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, бригада командирлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим, хизмат бошлиқлари, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда соҳага оид мутасаддилар иштирок этишди. 

Тадбирнинг кириш қисмида Миллий гвардия қўмондони томонидан дунё ва минтақамизда содир бўлаётган ижтимоий ва ҳарбий-сиёсий вазият тўғрисида фикр юритилиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида, жорий йил 21 февраль куни Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишида ҳам қатор масалалар мухокама қилингани  ва устивор вазифалар белгилаб берилгани ёдга олинди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан барча куч тузилмалари қатори Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар шайлиги, махсус ва жанговар тайёргарлигини юқори даражада ушлаб туриш учун барча зарур шароитлар яратиб берилаётганига алоҳида урғу берилди.

Шундан сўнг, кун тартибига киритилган масалалар, хусусан жанговар шайлик ва режалаштириш, жанговар ва махсус тайёргарлик соҳалари, моддий-техник таъминот  йўналишлари ҳамда шахсий таркибнинг интизом ва тиббий хизмат соҳасига оид амалга оширилган ишлар таҳлилий ва танқидий кўриб чиқилди.

Мазкур йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар кенг муҳокама қилиниб, қўмондон ўринбосарлари ҳамда мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди. Ўз ўрнида камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлари белгиланган ҳолда тегишлилиги бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Миллий гвардия қўмондони тадбир давомида, ҳудудий бошқарма бошлиқлари, бригада командирнлари ва таълим муассасалари раҳбарларининг кўриб чиқилган масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб,  шахсий такиб ўртасида метиндек тартиб интизомни ўрнатиш, ҳарбий хизматчи ва курсантларнинг шахсий масъулиятини ошириш,  хизмат жараёнларини танқидий таҳлил қилишни кундалик меъёрга айлантириш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, жорий йилда тизим олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар ҳамда Миллий гвардия бошқарув органи ва бўлинмаларнинг 2025/2026 ўқув йилига мўлжалланган асосий тадбирлар режасининг амалий ижроси қатъий назоратга олиниши бўйича тегишлилиги бўйича топшириқлар берди.

Text to speech