"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, турлари ва асосий принциплари" мавзусида профилактик суҳбат
Бўлинмаларда интизом ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва қонунбузарликларга қарши курашишда бўлинмаларда жиноятчиликка қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиб уни такомиллаштириб бориш, шахсий таркиб ҳаётини ва соғлигини асрашда қўл остидаги барча куч ва воситалардан фойдаланиш, мансабдор шахсларни ҳамда ходимларни масъулиятини оширишга сафарбар қилиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни ўтказилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходималари билан "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, турлари ва асосий принциплари" мавзусида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Мазкур тадбир Гулистон ҳарбий прокуратураси катта терговчиси адлия подполковниги иштирокида бўлиб ўтди