ЎҚУВ МАРКАЗИ БИТИРУВЧИЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, мол-мулкларни ишончли қўриқлашни такомиллаштириш шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари доимий равишда ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган ходимларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар тингловчиларга зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани мукаммал адо этишда эгаллаган билим ва кўникмалари ўз самарасини беришига ишонч билдириб, сертификатларни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, маросимда таълим олиш давомида турли танловлар ва спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ битирувчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ўқув йиғинини тамомлаган ходимларнинг келгусида юрт тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлидаги хизмат фаолиятларида муваффақият ва омад тилаймиз!