Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎҚУВЧИ ЁШЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш юртимизда энг устувор вазифалардан бири саналади. Миллий гвардия тизимида ҳам етук ва салоҳиятли, фидойи ёш кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда “Темурбеклар мактаби” ҳамда Ҳарбий-техник институтида таҳсил олиш, шунингдек, иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, республикамиз бўйлаб 56 та мактабларда ташкил қилинган “Ватанпарлик синфлари”да ўқитиш йўлга қўйилган.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам Миллий гвардияга бириктирилган 4 та умумтаълим мактабларда “Ватанпарлик синфи” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча ушбу таълим муассасаларининг бири бўлган ва Термиз шаҳрида жойлашган 9–сонли ихтисослаштирилган мактабга Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бориб ўқувчи-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, “Ватанпарлик синфи” да ўтказилаётган мустақил тайёргарлик машғулотларида иштирок этиб, ўқувчилар билан самимий ва очиқ мулоқотда бўлди.
Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари ўртасида билими ва хулқи билан қолганларга намуна кўрсатаётган фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари ҳамда мактаб маъмуриятига компьютер жамланмаси тақдим этилди.

Text to speech