Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Миллий гвардия тизимида кадрлар тайёрлаш масаласи бирламчи вазифалардан бири бўлиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари янги босқичга кўтарилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 март кунидаги давлатимиз Раҳбарининг  “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув маркази ўз иш фаолиятини бошлади.

Бугун янги кўринишда қад ростлаган ва замон талабларига мос равишда жиҳозланган ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Қорақалпоғистон Республикаси   Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Республика ички ишлар вазири А.Темирханов, прокурор Ф.Аллаберганов, ҳарбий округ кўмондони Ф.Ортиқов, Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш маркази директори Б.Диланов ҳамда бир қатор олий таълим муассасалари ректорлари ва мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Тадбир бошида Миллий гвардия қўмондони фойдаланишга топширилаётган мазкур янги Ўқув марказида келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан Миллий гвардия, ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, яратилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда эгалланган билим ва кўникмалар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг келгусида хизмат фаолиятини янада самарали ташкил этишига замин яратишини айтиб ўтди.

Шунингдек, маросим давомида юртимиз тинчлиги ва фуқароларимиз осойишталигини таъминлашда сидқидилдан хизмат қилиб, сафдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони,  “Маънавият аълочиси” ва “Намунали хизматлари учун кўкрак нишонлари”, фахрий ёрлиқ ҳамда муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида навбатдаги махсус унвонлар билан тақдирланди.

Шундан сўнг, меҳмонлар ўқув жараёнини замонавий ахборот ва педагогик технология воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган янги бино билан танишиб чиқди. Жумладан, марказнинг маъмурий ва ўқув бинолари, ётоқхона ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида жиҳозланган кутубхона ва “IT park” хоналари билан яқиндан танишдилар.

Танишув давомида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди ва ушбу Ўқув марказнинг нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хизмат қилиши, балки ҳудудий ёшлар билан турли спорт йўналишлари ва касбга йўналтириш бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берилди.

Миллий гвардия қўмондони томонидан Ўқув марказ ва Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни юқори босқичга кўтариб, ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини кучайтиришга ва энг муҳими яратилган шарт-шароитлардан мақсадли фойдаланган ҳолда уюшмаган ва иқтидорли ёшларни жалб қилиб, спортнинг “Қўл жанги, “Бокс”, “Миллий кураш”, Чавандозлик ва шу каби от спорти турлари бўйича мунтазам шуғулланишлари учун малакали спорт усталарини таклиф қилиб барча имкониятлар яратиб берилиши юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди.

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи М.Юсупов ва Минтақавий ўқув маркази бошлиғи Б.Утепбергеновлар барча топшириқлар ижроси тўла-тўкис бажарилиши ва мазкур Ўқув маркази ҳар доим олдинда  ва бошқа таълим муассасаларига намуна бўлишини таъминлашларига ваъда бердилар.

Биргина Минтақавий ўқув маркази очилиши мисолида кўрсак,  Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида 14 та янги йирик объектлар хусусан, Қорақолпоғистон Республикасининг ўзида  Шуманай ва Мўйноқ туманларида фойдаланишга топширилган янги бинолар  ҳарбий хизматчи ва ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадамлардан биридир десак муболаға бўлмайди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu