Навоий вилоятида яна бир жиноятнинг олди олинди
Жорий йилнинг 30 июнь куни тунги соат 01:04 да Навоий вилояти ҚБ томонидан қўриқланиб келинаётган Ғалаба-шох кўчаси буюм бозори ҳудудида жойлашган "Гулобод" савдо мажмуасидан бошқарма Мониторинг марказига "ташвиш" хабари келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан Қўриқлаш бўлими ходимлари воқеа жойига етиб бориб, савдо мажмуасини кўздан кечиришганда мажмуанинг 3-қаватида номаълум шахс бекиниб ўтирганлиги аниқланган .
Юқоридаги ҳолат юзасидан шахсини аниқлаш мақсадида фуқаро Навоий шаҳар ИИБга олиб борилган ва дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузар 2003 й.т Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро И.К эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Навоий шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.