Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан ватанпарварлик, спорт, маънавий маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ёшлар етакчиларининг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маҳаллада тутган ўрнини, нуфузини янада ошириш мақсадида ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи таркибидаги Миллий гвардия қўмондонлигига Андижон шаҳридаги 3 та "Бўстон", "Шўрбулоқ", "Бирлашган" маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилди. Ушбу маҳаллаларда ёшлар етакчиларига кўмаклашиш мақсадида улар билан ҳудуддаги ҳар бир ёшнинг хонидаги борилиб,уларнинг муаммолари ва қизиқишлари ўрганилинди. Шу билан бир қаторда, шаҳардаги 2-сектор "Бўстон" МФЙ да жойлашган 6-сонли умум-таълим мактабида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари ва ёшлар учрашуви ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида мактаб ҳовлисида муҳим беш ташаббус доирасида қатор спорт ўйинлари ташкил этилди.
Мактаб ўқувчилари томонидан меҳмонларга 21-октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тайёрлаган саҳна чиқишлари ҳавола этилди. Тадбир сўнгида иқтидорли ўқувчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, куни кеча Миллий гвардия қўмондонлиги, ҳарбий хизматчилар, мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида "Миллий гвардия ёшлар нигоҳида" мавзусида очиқ эшиклар куни ва уч авлод учрашуви ўтказилди.
Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизматнинг сир асрорлари билан яқиндан танишиб, спорт ва хизмат отлари, қўриқлаш хизмати транспортлари, панорамали электрон ўқ отиш хонаси, ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун кутубхона ва компьютер хоналарида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан ўтилган "Жасорат" дарсларида иштирок этишди.
Шу билан бир қаторда, ўқувчи ёшлар спортнинг Камондан отиш тури бўйича ҳам ўз имкониятларини синаб кўришди.
Тадбир маданий-маърифий кечага боғланиб кетди. Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонанда ва раққосларининг концерт дастури тадбирга байрамона руҳ бағишлаб, ёшларга хуш кайфият улашди.

Text to speech