Олмалиқ шаҳрида "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан ўғирликнинг олди олинди.
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 10:48 да Олмалиқ шаҳар "Қўриқлаш" бўлимига қўриқловга олинган заргарлик буюмлари дўконидан "ташвиш" хабари келиб тушган. Тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган ходимлар томонидан мазкур дўкондан заргарлик буюмларини ғайриқонуний тарзда олиб чиқишга уринаётган номаълум шахс қўлга олинган. Дастлабки текширув ишлари натижасида фуқаро 1987 й.т Т.А эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.