Андижон вилоятида ҳарбий хизматчилар томонидан ҳуқуқбузарлар қўлга олинди ва зўравонлик йўли билан олиб қўйилган телефон ўз эгасига қайтарилди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 23.50да Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари патруль йўналишида тунги хизматни олиб бораётган вақтида 2006 й.т. Ш.M ва Э.Т.лар мурожаат қилиб, 3 нафар нотаниш фуқаролар " Redmi 9" русумли телефон аппаратини ҳамда телефон қулоқчинларини зўравонлик билан олиб қўйишганлигини айтишган.
Кўрилган тезкор чора тадбирлар натижасида ҳуқуқбузарлар Андижон тумани Хортум МФЙда ҳарбий хизматчилар томонидан қўлга олинган ва ҳудудий профилактика инспекторига топширилган.
Дастлабки суриштирув ишларида ҳуқуқбузарлар 2005 й.т. Р.О, 2004 й.т. M.M. ва 2004 й.т. M.И. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.