БУХОРО ВИЛОЯТИДА ВАЛЮТАФУРУШ ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Бухоро вилоят ИИБ ЖҚБ, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешкў туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, куни кеча Бухоро шаҳрида яшовчи 1995 й.т. фуқаро У.Р. фуқаро У.Б.га қонунга хилоф равишда ҳар бир Россия рублини 186 сўмдан ҳисоблаб, 180 минг Россия рублини жами 33 миллион 480 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога Ўз.Р.ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.