Бухоро ва Хоразм вилоятларида "Ассалом тонг" спорт тадбирлари ўтказилмоқда
Бухоро вилоятидаги "Ҳумо" спорт мажмуасида "Ассалом Тонг" тадбирлари доирасида ўсмир ва ёшлар ўртасида ўзбек миллий жанг санъати бўйича мусобақалар ўтказилди. Мазкур тадбирлар Ўзбекистон жанг санъати Федерацияси вилоят бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан ташкил этилиб,беллашувда вилоятнинг барча ҳудудларидан юздан зиёд спортчилар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Худди шундай тадбирлар Хоразм вилоятида ҳам бўлиб ўтди.Беллашувлар давомида барча иштирокчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказди.