Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорларига топширилди

Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан халқаро, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан бир қатор мутахассислар “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Лауреатлар Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи полковник Мирзаюсуп Рустамбаев ҳамда Миллий гвардия Марказий девони Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи полковник Илҳом Тургунов ҳам бор. Улар инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва илм-фанга қўшган муносиб ҳиссаси учун ушбу мукофотга сазовор бўлдилар.
Мукофотларни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов топширди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан Мирзаюсуп Ҳакимович ва Илҳом Тургуновични ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этамиз ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги фаолиятларида янада катта муваффақиятлар тилаймиз.

Text to speech