Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШДА ЖАМОАТ ТАРТИБИ ВА ФУҚАРОЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ИШОНЧЛИ ТАЪМИНЛАНДИ

Мамлакатимизда халқнинг севимли байрами-Наврўз кенг нишонланди. Жорий йилда Президентимиз фармонига  мувофиқ байрам тадбирлари “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида ўтказилди.
Юртдошларимиз ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлардан келган кўплаб меҳмонларимиз шаҳар, туман ва чекка қишлоқлардаги 240 дан ортиқ масканларларда бўлиб ўтган байрамларда, халқ сайллари ва анъанавий миллий ўйинларда, амалий санъат усталаридан тортиб замонавий рассомлар иштирокидаги кўргазмаларда ҳамда концертлар ва баҳорий озиқ-овқат ярмаркаларида қатнашди. Байрам тантаналарида жами 1 миллион 440 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан Наврўз байрами муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинган беш кун  давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бутун мамлакат бўйлаб жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни ишончли таъминладилар.
Шу билан бир қаторда, Миллий гвардия қўмондонлиги ва ҳарбий хизматчилари томонидан иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари, кекса авлод вакиллари, "Меҳрибонлик" ва "Мурувват" уйи тарбияланувчилари, "Саховат" уйларида яшовчи шунингдек,"темир", "аёллар"," ёшлар " дафтарларига киритилган фуқаролар учун байрамга бағишланган хайрия тадбирлари ўтказилди.
Баҳор ва янгиланиш байрами муносабати билан давлатимиз раҳбари ва халқига йўлланган табрикларда иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ҳамда бошқа соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида мамлакатимиз бугунги кунда бутун Марказий Осиё давлатларининг байроқдорига айланиб бораётгани алоҳида эътироф этилиб, шу билан бир қаторда, хорижий давлатлар вакиллари Ўзбекистон эришаётган ютуқлар қаторида муборак заминимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни алоҳида таъкидламоқда.
Хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимизнинг бу сўзлари ҳамда юртдошларимизнинг чеҳрасидаги табассум - Тинчлик ва халқ фаровонлиги, Ватанимиз хавфсизлиги ва равнақи шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилаётган Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа тузилмаларнинг ҳарбий хизматчи ва ходимларига берилган миннатдорлик ифодасидир.

Text to speech