Жиззах вилоятида ходимларнинг тезкор ҳаракати туфайли инсон ҳаёти сақлаб қолинди
Жорий йилнинг 31 июль куни соат 18.00 ларда Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан қўриқланаётган "Қоровултепа сув омбори"нинг хавфсизлигини таъминлаётган ходимлар томонидан сувга ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринган 1994 й.т фуқаро Ж.Хнинг ҳаёти қутқариб қолинди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.