Марғилон шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан, банк биносига келган сохта ходим қўлга олинди.
Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида хизмат вазифасини ўтаётган Қўриқлаш бўлими ходимларининг сергаклиги туфайли Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Қўриқлаш хизмати ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Марғилон шаҳар Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро Ш. Х., эканлиги аниқланган. Ушбу фуқаро Марғилон шаҳар ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган.