Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Фарғона вилоятида катта миқдордаги сертификатланмаган дори воситалари ва тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, вилоят ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди
Тадбир давомида 1989 йилда Учкўприк туманида туғилган Т.М бошқарувидаги шубҳали "Cobalt" русумли автомашина Учкўприк тумани автошох бекати яқинида  тўхтаб турган вақтида холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 557 760 000 сўмлик 3 турдаги 21 288 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, фуқаро Т.М.нинг кўрсатмасига асосан тезкор-тадбир давом эттирилиб, 1977 й.т.К.М.нинг яшаш хонадони оила аъзолари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда хонадон қозонхонасида муқаддам божхона назоратидан четлаб олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 449 800 000 сўмлик жами 22 490 қути "ESSE Change" номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Фарғона вилояти Божхона бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Text to speech