Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Наманган вилоятида Қуролли кучлар тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Наманган шаҳридаги Маданият марказида бўлиб ўтган қабулда Миллий гвардия қўмондонлиги, Республика ҳарбий прокуратураси ҳарбий хизматчи ва ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот аввалида Қуролли кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар хусусида сўз юритилди.
Сайёр қабул давомида 100 га яқин фуқаролардан турли йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Хизмат вақтида вафот этган ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларининг бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилди.
Қабул сўнггида йиғилганларга барча мурожаатлар бўйича қонун ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида тушунчалар берилди. Шунингдек, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқишлари учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, аниқ муддатлар белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби сайёр қабуллар ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишда дуч келган муаммоларни ижобий ҳал этишга кенг замин яратмоқда.

Text to speech