Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Камондан отиш Федерацияси спортчилари ва мураббийлари муносиб рағбатлантирилди

Камончиларимиз жорий йилнинг 19-26 декабрь кунлари БАА да бўлиб ўтган Осиё Кубоги мусобақасида муносиб иштирок этиб MIX йўналишида фахрли учинчи ўринни қўлга киритган эдилар.
Шу муносабат билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази биносида Камондан отиш Федерацияси спортчилари ва мураббийларини рағбатлантиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ғаниев иштирок этиб, ушбу нуфузли совринни қўлга киритган спортчи ва мураббийларни самимий муборакбод этди.
Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш, Олимпия спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни тайёрлаш учун барча шароит ва имкониятлар яратилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси-Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан ушбу Олимпия спорт тури юртимизда изчил ривожланмоқда ва бугунги кунда ёшларимиз ўртасида оммалашиб бормоқда.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида камондан отиш Федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилиб, қисқа вақт ичида мазкур спорт турини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Натижада, ўтган йил давомида спортчилар халқаро мусобақаларда ўз позицияларини сезиларли даражада мустаҳкамлашга муваффақ бўлишди. Мисол учун: Сулаймония (Ироқ) шаҳрида ўтказилган Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий баҳсларда иккинчи ўринни эгаллади. Жорий йилнинг апрель ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган "Қаҳрамон Баҳодирлар" халқаро турнирида эркаклар ўртасидаги жамоавий чемпионатда иккинчи ўринни (жамоанинг биринчи совринли ғалабаси) эгаллади. 9-18 август кунлари Коня шаҳрида (Туркия) микс йўналиши бўйича ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида спортчиларимиз бронза медалларини қўлга киритдилар.
Худди шу спортчилар 19-26 декабрь кунлари Шаржада (БАА) бўлиб ўтган Осиё Кубогининг финал босқичида MIX йўналишида фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар.
Шунингдек, тадбирда Камондан отиш спорт тури аёллар орасида ҳам тобора оммалашиб бораётганлигига алоҳида урғу берилди.
Тадбир якунида полковник M. Ғаниев Миллий гвардия қўмондони ҳамда барча шахсий таркиби номидан Ўзбекистон камондан отиш Федерацияси спортчилари ҳамда мураббийлари, шунингдек фахрли ўринни эгаллаган спортчиларни халқаро ареналардаги муносиб ғалабалари учун самимий муборакбод этиб, пул мукофотлари ва янги йил совғалари топширилди.

Text to speech