Фарғона вилоятида ўтказилган ҳамкорликдаги рейд тадбирлари натижасида мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний товарларнинг олиб кирилишига чек қўйилди
Жорий йилнинг 2 август куни, Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Фарғона вилояти ИИБ ходимлари, ДXX ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор рейд тадбири ўтказилди. Мазкур тадбир давомида Фарғона туманида истиқомат қилувчи 1998 й.т фуқаро В.Р га тегишли бўлган "Тико" русумли автомобиль тўхтатилганда, автомобиль салонида тахминий қиймати 45 000.000 (қирқ беш миллион) сўмлик, айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасидан олиб ўтилган, хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 22 дона "smart ТВ" телевизорлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ДХХ томонидан давом эттирилмоқда.