Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олди.
Жорий йилнинг 8 март куни соат тахминан 15:50 ларда Шайхонтоҳур тумани Чорсу бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар туман ИИБ томонидан 21.01.2023 йилда жиноят кодексининг 168-моддаси билан қидирув эълон қилинган шахсни юздан таниб олувчи камера орқали аниқлаб, қўлга олишган.
Дастлабки суриштирув ишлари давомида фуқаро 1989 й.т фуқаро А.Б. эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.