Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимизда триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда

Мазкур Чемпионатда турли ёшдаги ва касбдаги икки юздан ортиқ киши, фақат соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ва профессионал спортчилар иштирок этмоқда. Иштирокчиларнин 12 нафари Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари бўлиб, улар пойтахт ва ҳудудий бошқармалар, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчиларидир.
Мусобақа ўтказиладиган жой – пойтахт марказидаги “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси жойлашган кўркам боғ.

Чемпионат ташкилотчиси – Ўзбекистон триатлон федерацияси иштирокчиларнинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеига чек қўймаган ва шу боис, ушбу йўналишларда иштирок этаётганлар орасида 6 ёшдан 60 ёшли иштирокчиларни кўриш мумкин.
Мусобақа эълон қилинганидан буён бир ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида республикамизнинг турли ҳудудларидан 300 дан ортиқ киши иштирок этиш учун ариза топширган. Бироқ, об-ҳаво шароити боис, рўйхатдан ўтганларнинг юзга яқини келмади. Ёмғирдан ва паст ҳароратдан қўрқмаганлар шахсий чемпионатда ёки жамоавий мусобақада ғалаба қозониш учун йиғилишди.

Чемпионат уч босқичда – сузиш, велоспорт ва югуриш бўйича ўтказилади. Ҳар бир тоифа учун масофалар ҳар хил. Демак, мусобақа регламентига кўра, иштирокчилар икки асосий тоифага бўлинган: элита мутахассислари (23 ёшдан юқори) ва У-15 ўсмирлар (12-15 ёш); ҳаваскорлар (18-24, 25-29, 30-34, 35-39, 40-44, 45-49, 50-54, 55-59, 60 ёш ва ундан катта).

Икки кун аввал Тошкент давлат техника университетининг ёпиқ ҳовузида 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида акватлон бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Катта ёшдаги иштирокчилар бўлса, кўлда 750 метр сузиш орқали масофани босиб ўтишди.

Миллий гвардия вакиллари ўз йўналишлари бўйича яхши натижаларга эришмоқда ва улар орасида биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар ҳам бор.
Бу Жамоат хавфсизлиги университети катта ўқитувчиси лейтенант Алина Ҳакимовадир. Алина Элита тоифасида иштирок этди ва эстафетанинг барча уч босқичидан ажойиб тарзда ўтди.

Эстафетада Самарқанд вилоятидан майор Муҳаммад Тўраев, лейтенант Дмитрий Зайтсев ва ҳарбий хизматчи Бахриддин Умаралиэвлар иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири ўз босқичида энг яхши натижага эришди: 750 метрга сузиш (Б.Умаралиэв), 20 километрга велоспорт (D.Зайтсев), 5 километрга югуриш (M.Тўраэв).

Сафдошларимизни ғалаба билан табриклаймиз!

Чемпионат давом этмоқда ва ҳарбий хизматчиларимизга муваффақиятлар тилаймиз!

Text to speech