Гиёҳвандлик воситаларини сотишда гумонланган шахслар ушланди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида “героин” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган “Matiz” русумли автомашина йўловчиси 53 ёшли К.И. қўлга олинган. Шундан сўнг, фуқаро К.И. ҳудудий ички ишлар бўлимига олиб борилган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Божхона органлари томонидан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан “героин” гиёҳвандлик моддасини 2 миллион сўмга сотаётган фуқаро воқеа жойида қўлга олинган. Дастлабки суриштирув ишларида мазкур шахс 64 ёшли Р.К. эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Божхона органлари томонидан амалга оширилмоқда.