Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Бухоро шахридаги Харбий шахарчада ёшлар учун кургазмали машгулотлар ташкиллаштирилди

2022 йилнинг 11 январь куни Бухоро шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Бандликка кўмаклашиш бош бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Қўриқлаш бошқармаси, вилоят Мудофаа бошқармасига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчи ва ходимларининг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган ярмаркада, ташкилотчилар томонидан турли касб-ҳунарлар бўйича доимий иш ўринлари таклиф этилди. Қизиқувчилар ўзлари учун маъқул деб топган ишни танлаб шу жойнинг ўзида меҳнат шартномаси тузиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Ҳарбийлар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар, ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куйлар ҳамда болажонларнинг ажойиб рақслари барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Ёшлар эса қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.Шу билан бирга йигит-қизлар от спорти ҳамда камондан отиш спорт турларини кенг тарғиб этиш бўйича ташкил этилган кўргазмалар билан ҳам танишдилар.

Text to speech