Ватан остонадан бошланади, ватанпарварлик туйғуси эса ёшлар учун тарбия ўчоғи бўлган Мактабларда шаклланади
Республикамиз бўйича Миллий гвардияга бириктирилган (ҳар вилоятда 4 тадан ) жами 56 та мактабларда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тайёрлашга қаратилган машғулотлар ўқув дастурига киритилиб, дарс жараёнлари масъул ходимлар иштирокида ўтказилиши йўлга қўйилган.
Хусусан, Миллий гвардияга бириктирилган Жиззах шаҳридаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари билан "Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистонинг мустаҳкам қалқонидир" шиори остидаги “Жасорат” дарси ўтказилди.
Шунингдек, бугун 22 сентябрь “Бутунжаҳон автомобильсиз куни” муносабати билан Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 37 сонли мактабнинг ватанпарварлик синфи ўқувчилари билан “Автомобильсиз кунига бефарқ эмасмиз” шиори остида ўқувчи ёшларнинг соғлом турмуш тарзига ўргатишга ва бунинг учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш муҳим аҳамият касб этишини уқтиришга бағишланган ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди.