Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Ватан меҳри юрагимда” шиори остида ўтказилган “Тўмарис издошлари-2025” кўрик-танловида гвардиячи қизлар муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган “Тўмарис издошлари” кўрик-танлови бу йил ҳам юқори савияда ташкил этилди. Мазкур танлов мамлакатимиздаги куч тузилмалари сафида хизмат қилаётган мард, жасур ва садоқатли ҳарбий хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий салоҳияти, билим ва маҳоратларини намоён этишга хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Жами 6 та жамоа — Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси жамоалари 7 та шарт бўйича баҳслашишди. Танлов шартлари таништирув, тест синови, ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик, отиш тайёргарлиги, таом тайёрлаш ва эркин мавзуда чиқишлардан иборат бўлди.
Иштирокчилар ҳар бир шартда ўзларининг кучли иродаси, билим ва тажрибаси, зукколиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этишди. Айниқса, эркин мавзудаги чиқишларда Тўмарис образининг замонавий талқини саҳнада гўзал ва таъсирли тарзда гавдалантирилиб, томошабинлар ва ҳакамлар ҳайратини қозонди.
Беллашувларда нафақат жисмоний чидамлилик, балки масъулият, интизом, тезфаҳмлик ва ташаббускорлик синовдан ўтказилди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун барча имкониятларни сафарбар этди.
Тўрт кун давом этган қизғин беллашувлар натижасига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати 1-ўрин, Миллий гвардия жамоаси 2-ўрин, Ички ишлар вазирлиги жамоаси ва Мудофаа вазирлиги жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.
Миллий гвардия сафидаги хотин-қизлар ўзларига хос интизом, қатъият ва чуқур тайёргарлик билан иштирок этиб, юқори натижа қайд этдилар. Бу эса уларнинг соҳадаги муносиб ўрни ва ролини яна бир бор намоён этди.
Шарафли касбида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган танлов ғолиблари диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 
Тадбирнинг бадиий қисмида Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли томонидан тақдим этилган концерт дастури иштирокчилар ва меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди. Унда Ватан ҳимояси, ҳарбий аёлларнинг қаҳрамонлиги ва тинчликни асрашдек улкан бурч мавзулари жонли ижрода акс эттирилди.
“Тўмарис издошлари” танлови — бу шунчаки беллашув эмас. У мамлакатимизда хизмат қилаётган ҳарбий хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилувчи муҳим майдон ҳисобланади. Бу каби тадбирлар орқали уларнинг Ватанга бўлган садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги юксак даражада эътироф этилади.

Text to speech