ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 5 январь куни Миллий гвардия МТТ марказий базаси, Ҳарбий-техник институти, Сергели тумани ҳокимлиги, туман ХТБ, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда 104-сонли умум ўрта таълим мактабида Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир Ҳарбий-техник институт оркестри мусиқа садолари остида бошланиб, саф тайёргарлиги ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, ёшлар билан “Мард ўғлонлар мангу барҳаёт” мавзусида жасорат дарслари ташкиллаштирилиб, унда 200га яқин ёшлар иштирок этди.
Мактабнинг энг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига МТТ марказий базаси командирининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари тақдим этилди.