Бугун Бухоро шаҳрида Қўл жанги спорт тури бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаси бошланди. / / Пойтахтимиздаги 21,22-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоа Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйи жамоалари ўртасидаги спортнинг мини-футбол тури бўйича XVIII Халқаро турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди! Ғалаба муборак бўлсин! / / Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Джураев ва Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник полковник Талантбек Ергешовлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди / / "Еш гвардиячилар" ҳарбий спорт мусобақасининг ҳудудий босқичлари жойларда якунланмоқда / / Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Миллий гвардия тиббиёт ходимлари учун тантанали тадбир ташкил этилди / / Куни кеча Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокуратураси вакиллари билан биргаликда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан суҳбатлар ташкил этилди.//Термиз шаҳрида қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилиб, унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўз O'z Ру En

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикасида Камондан отиш спорт турини ривожлантириш, уларга ёшларни жалб қилиш ва омма орасида кенг тарғиб этиш мақсадида Нукус шаҳрида жойлашган Минтақавий ўқув маркази саф майдонида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақа давомида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ва Адлия вазирлиги ходимлари ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қизғин ӯтган беллашув якунида ғолиблар, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech