ПРОФЕССИОНАЛ БОКС КЕЧАСИ
Тошкентдаги Ҳумо Аренада жорий йилнинг 3 апрель куни катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Унда бир қатор Ўзбекистонлик машҳур боксчилар профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Мусобақанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Муроджон Ахмадалиев (7-0, 6 KO) ҳамда Япониялик Рёсукэ Иваса (27-3, 17 KO) иштирокида бўлиб ўтади.
Сафдошимизга омад ёр бўлишини тилаймиз!