Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Миллий гвардия мутахассисларидан иборат ишчи гурух томонидан туман ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда 54 та маҳалла ёшлар етакчилари билан ўқув-услубий йиғини ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-92-сон,19.01.2022.й.) ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов раҳбарлигидаги ишчи гурух томонидан жорий йилнинг 11-12 март кунлари туман ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда жорий қилинган янги тизим асосида фаолияти йўлга қўйилган 54 та маҳалла ёшлар етакчилари иштирокидаги ўқув-услубий йиғини ташкиллаштирилди.