Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ "Ягона тезкор бошқарув маркази"дан келган хабарга асосан, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Ўз.Р.ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб, қидирувда бўлган 1984 й.т. фуқаро X.С Сирғали туманида қўлга олинган ва ҳудудий Ички ишлар органига топширилган.
Одил судловдан қочиб юрган айбланувчига нисбатан суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаган.