ҲАРБИЙ СПОРТЧИЛАР ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛ ОЛДИ
Ўзбекистонлик боксчилар 18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Элшод Расулов мураббийлигида Райҳона Қодирова ва Навбаҳор Ҳамидовалар ҳам иштирок этади.
Миллий терма жамоамизнинг барча аъзоларига ушбу нуфузли мусобақада улкан зафарлар тилаб қоламиз.