Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Мамлакатимизда спортнинг барча турлари бўйича турнирлар, мусобақаларнинг мунтазам ўтказилиши аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, куч тузилмалари орасида ташкил этилаётган спорт тадбирлари соғлом рақобатга асосланганлиги билан эътиборлидир.
Куни кеча пойтахтимиздаги “Матонат” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия – спорт жамияти Кенгаши томонидан ҳуқуқни мухофаза килувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур спорт тадбирида 11 та жамоа иштирок этиб, улардан Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси тузилмаларининг жамоалари 14 кун давомида 3 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро ғолиблик учун баҳсларга киришишди. Мусобақа қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.
Муросасиз беллашувлар якунига кўра Давлат хавсизлик хизмати жамоаси биринчи ўринни, Миллий гвардия жамоаси иккинчи ўринни , Давлат хавсизлик хизмати Чегара қўшинлари жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Тадбир якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан медаль, диплом, кубок ва эсдалик совғалари Миллий гвардия алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестрининг куй садолари остида топшрилди.

Text to speech