Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎЗБЕКИСТОН ИЛК МАРОТАБА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТАШАББУСИ БИЛАН ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЎТКАЗИЛГАН КИНОЛОГ МУТАХАССИСЛАРНИНГ ХИЗМАТ КЎПКУРАШИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛДИ

Миллий гвардия ташаббуси билан илк маротаба 16-20 май кунлари Давлат Божхона Қўмитаси Миллий кинология маркази ва Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий дала майдонида “Кинолог мутахассисларнинг хизмат кўпкураши” бўйича очиқ мусобақалар бўлиб ўтди. Нуфузли беллашувларда, Россия Федерацияси, Қозоғистон,Беларусь Республикалари ҳамда мамлакатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият олиб борувчи 22 нафар кинологлар ўзларига бириктирилган махсус хизмат итлари билан биргаликда шартларни бажардилар.

Турнирнинг иккинчи куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий дала майдонида старт олди. Иштирокчилар қўра ташлаш маросимидан сўнг, кетма кетлик асосида шартларни бажардилар. Ҳеч бир шарт иштирокчиларга олдиндан маълум қилинмаган бўлиб,турли вазиятлар орқали хизмат итлари ва кинологнинг чаққонлиги, тезкорлиги ва улар орасидаги ўзаро алоқалар синовдан ўтказилди. Шунингдек, улар из- қидирув йўналишдаги махсус шартни бажаришларига тўғри келди.

Иштирокчилар хизмат итлари билан биргаликда турли баландликдаги тўсиқлардан ошиб ўтиш шартида ҳам ўз эпчилликларини намойиш этдилар. Албатта ушбу нуфузли турнир барчанинг тажрибаси ва маҳоратини яна бир бор синовдан ўтказиш имконини берди.

Якуний натижаларга кўра жамоавий беллашувларда 3-ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кинолог мутахассисларига, фахрли 2-ўрин эса Россия Федерацияси кинологлар жамоасига насиб этди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш Бош бошқармаси йигитлари ва махсус хизмат итлари ушбу беллашувларда энг тенгсиз эканликларини намойиш этиб 1- ўринга муносиб кўрилди.

Шунингдек, Иштирокчилар, “Энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши тўрт оёқли дўст”, “Хизмат биатлони йўналиши” каби номинациялар бўйича ҳам тақдирландилар. Шунингдек, беллашувларни ташкил этишда кўмаклашган ҳамкор ташкилотлар вакилларига ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди.

Text to speech