Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор ҳарбий хизматчи ва ходимлар юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланди. Ушбу мукофотларни вазирлик ва идораларда тантанали топшириш маросимлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия тизимларида ўз бурчига садоқат ва намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларни, хизмат вақтида мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган сафдошларимизнинг яқинларини муносиб тақдирлаш мақсадида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев, фахрийлар, қўмондонлик шахсий таркиби ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тантанали маросимда Миллий гвардия қўмондони тизимда ўтган қисқа давр мобайнида амалга оширилган туб ислоҳотлар ва уларнинг таҳлилига тўхталар экан, келгуси 2023 йилда бу ҳаракатларни максимал даражага олиб чиқиш ҳамда олдинда турган энг муҳим ва устувор вазифалардан бири ёшларни спрртга жалб этиш ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлади.
Тадбир давомида Давлатимиз раҳбари Фармони билан, тизимда хизмат олиб бораётган 17 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга давлат мукофотлари 10 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга навбатдаги “полковник” ҳарбий (махсус) унвонлари топширилди. 11 нафар ҳарбий хизматчи ва ходима аёллар “Тўмарис маликаси” кўкрак-нишони билан тақдирланди.
Хизмат чоғида ҳалок бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари
ва ходимлари ёд этилиб, уларнинг оила аъзоларига пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан кўкрак нишонлари фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо ссовғалар ўз эгаларига топширилди.

Text to speech