Ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Н. фуқаро Ж.Ш.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.